Ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, жамият қўйнида яшар эканмиз, ҳаёт ўзимизга муносиб, садоқатли, вафодор дўст топишни тақозо этади. Умримиз қанчалик роҳат-фароғатда ўтмасин, ҳеч кимса ҳаётини дўстсиз, биродарсиз тасаввур этмаса керак. Аммо ҳар биримизда бир ўй чарх уради: садоқатли, вафодор, яхши-ёмон кунларимда суянчиқ бўладиган, ҳасад ва хиёнат қилмайдиган дўст топа оламанми? Кишини бир умр шу муаммо Batafsil o`qing
БОШ САҲИФА
ДЎСТЛИК, ИНОҚЛИК БАРИБИР ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ 25-СУҲБАТ
Физикага оид бир ҳодиса ёдга тушади: олимлар тажриба учун бир хил ўлчамдаги икки металл – олтин ва мис парчасини исканжа (тиск) билан қисиб, шу ҳолда қолдиришибди. Орадан беш йил ўтгач, қарашса, улар бир-бирига ёпишиб, бирикиб кетган экан, ажратиб бўлмабди. Химиявий таҳлил қилиб кўришса, шу беш йил мобайнида олтин атомлари ва молекулалари мис парчаси ичига ярим Batafsil o`qing
МАСЖИД-МАДРАСАЛАР,МАКТАБ ВА БОШҚА БИЛИМГОҲЛАР 24-СУҲБАТ
Ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Ўшда масжидларнинг деярли барчаси ёпиб ташланган, намоз ўқишга журъат қилганлар таъқиб этилган, илмли зотларнинг кўпи қамалиб, қолганлари ҳам азбаройи тирикчилик важидан, боғбонлик, дурадгорлик сингари бошқа касб-корларнинг этагини тутишга мажбур бўлган. Фақат 1943 йилга келиб, II Жаҳон урушининг энг оғир паллаларида, чўкаётган одам чўпга бўлса ҳам ёпишганидай, одамлар қалбидаги нафрат ўтини Batafsil o`qing
ПАЙFОМЛАР ТАРИХНИНГ САРВАРАFИДИР
Азиз ватандошлар! Ушбу ёзганларимиз 2001 йил бошида Тошкентда чоп этиладиган “Ҳуррият” газетасининг 4-январь сонида босилиб чиққан эди. Ўшанга ҳам, мана, шу кунларда йигирма икки йил бўпти. Бироқ унда ўртага қўйилган масала ҳали-ҳамон кун тартибидан тушмай келяпти. Яъники, ҳар йилнинг охирида бир тоифа ўта мутаассиб диндошларимиз Янги йил байрамини нишонлаш тугул, ҳатто ана шу сўзнинг Batafsil o`qing
ЎШДАГИ БАЪЗИ ҚАБРИСТОНЛАР 23-СУҲБАТ
Шаҳар тарихидан хабар берадиган муҳим объектлардан бири ундаги қабристонлардир. Чунки мозористон нисбатан осойишта жой, замонга боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар унда секинроқ акс этиб, мозийга тааллуқли жиҳатлар кўпроқ сақланиб қолади. Жумладан, Ўшдаги эски қабристонлар бу шаҳар ва унда яшаб ўтган одамлар ҳақида муайян тушунча ҳамда тасаввурлар бериши мумкин. Ўш Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳар бўлар экан, Batafsil o`qing
ЎШДАГИ ВА ЎШ ТЕВАРАГИДАГИ ИЛК ЗИЁРАТГОҲЛАР 22-СУҲБАТ
IV-V асрларда Ўш Буюк Ипак йўлидаги энг гавжум шаҳарлардан бири бўлган. Ўш атрофидаги Ўттизадир, Чаёнтепа, Мирзолим тепа каби меъморий ёдгорликлар шу даврга мансуб. Умуман, Ўш ва унинг яқинида ўттизга яқин меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган. Бу, албатта, уч минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган қадимий шаҳар учун таажжубланарли даражада оздир. Ажабки, қанча кўп одамлар муайян бир Batafsil o`qing




