Author Archives: admin

ВАТАН, МИЛЛАТ ВА ДИН

Бир донишманд айтган экан: «Ватан   бир   боғдир,   Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир…» Ватан боғини юрак қони ила суғормаклик мажозий маънода айтилган. Ўзини Ватан фарзанди деб ҳисобловчи одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилиши керак, дейилмоқчи. Баҳорий озодликка аямажуз хуруж қилгудай бўлса, том маънодаги юрак қонини Batafsil o`qing »

ЯНА МАВЗУГА ҚАЙТИБ

Кўплаб мамлакатларда шу давлатни ташкил қилувчи асосий миллатдан ташқари бошқа миллий озчиликлар ҳам истиқомат қилади. Бу давлатларнинг миллий озчиликлари асли моҳиятига кўра мана шу жамиятнинг тарихий ажралмас қисми ҳисобланади ва меҳнатлари билан, ўзига хос маданияти билан мана шу жамият, мана шу давлат тараққиётига ҳисса қўшадилар. Шу сабабли ҳам миллий озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳар қандай жамият фуқаровий якдиллигининг асоси Batafsil o`qing »

ЖЕНЕВАДАГИ БМТНИНГ ИРҚИЙ КАМСИТИШЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ҚЎМИТАСИНИНГ 82-ЙИҒИНИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ИНСТИТУТИ КЎТАРГАН МАСАЛАЛАР

Хурматли иштирокчилар, Алишер Навоий Институти 2010 йилда Қирғизистон жанубида содир этилган фожеадан кейин долзарб, аммо, енг учида қаралаётган бир нечта масалаларга эътиборларингизни қаратади: 1.Ҳабарингиз бор июнь воқеаларидан кейин Қирғизистон Республикасида Киммо Кильюнен бошчилигидаги Халқаро Комиссия иш бошлади ва ўз хисоботини тақдим этди. Бу хисоботга нисбатан Қирғизистон Республикаси бошқарувидагилар томонидан: “Бир томонлама, яъни ўзбеклар фойдасига ҳал Batafsil o`qing »

Вазиятни таранглаштирманг!

Қирғиз раҳбариятининг таълим тизимини тўлалигича қирғиз тилига ўтказишга даъватларига муносабат “Қирғизистон мактабларида таълим асосан рус ва қирғиз тилларида олиб борилиши керак. Бошқа тилларда эмас. Қўшимча тил ўрганиш учун инглиз, испан, хитой тиллари танланади”,- деб баёнот берди Қирғизистон Республикаси бош вазири Омурбек Бабанов. (www.rus.kg – 18.07.12) Бироз аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам Тинистанова номидаги Иссиқкўл Batafsil o`qing »

АДОВАТ ТИЛИ

(Қирғизистонда урфга кирган айрича муомала услубларига бир назар)

Аслида “Адоват тили” (hate speech) атамаси сўз эркинлиги чекланмаганлиги даъво қилинадиган давлатларда дунёга келган. Қирғизистон масаласида қаралса, бу ҳол, яъни ўзиникидан ўзгача нуқтаи назарга эга бўлганларни батамом яксон этишга қаратилган ва чексиз салбий энергияга лиқ тўла бу тил нафақат ОАВларида, ва балки юқори минбарларда ҳам ҳеч бир истиҳоласиз истифода қилинмоқда. Тўғри, бугунги гўёки эркин жамиятлар сўз эркинлигини олқишлайди, яъни оғзига келганини валдираш жиноят саналмайди. Аммо, айниқса халқларни ўз ортидан эргаштиришни ўзларига аъмол билганлар тил масаласида ўта эҳтиёткор бўлаверганлари маъқул (айниқса у сиёсатдан кўра кўпроқ адабиётга яқинроқ бўлса-муаллиф).

БОШҚАЛАРГА “ЛОЙ” ОТМАНГ!

(Нишонга тегса-тегмаса қўлларингиз “лой”лигича қолаверади)

-Мана сиз бутун умрингиз давомида борлиқни, одамларни, ҳайвонларни чуқур ўргандингиз. Савол қуйидагича. Қандай ҳолат одам боласини «ҳайвон»га айлантириши мумкин?

-Одам яхши бўлса фариштадан аъло, ёмон бўлса ҳайвондан ҳам беш баттар бўлиши мумкинлигини тарих жуда кўп маротаба исботлади. 2010 йилда Қирғизистон жанубида содир этилган воқеаларни эсланг, этингиз жунжикади. Мен ё қирғизни ва ёки ўзбекни айбдор демоқчи эмасман. Аслида мен учун миллат иккинчи даражали, энг аввалида одамийлик туради. Мен асли қирғиз миллатига мансубман, Қирғизистонда туғилдим, аммо Ўзбекистонда, ўзбеклар қўлида тарбия топдим, вояга етдим. Энг оғир кунларда нонларини биз билан баҳам кўрган мана шу ўзбеклар.