Author Archives: admin

И С М  –  Т И Л С И М

  Руҳшуносларнинг айтишича, ҳар бир одам ўз исмини яхши кўраркан. Бировга отини айтиб мурожаат қилсангиз, кўнгли илиб, сизга таважжуҳ билан қарар экан. Кишининг отини атамай мурожаат қилиш эса уни менсимагандай таассурот қолдиради.

Ойдин Соипова: Сокин дарёларга айланиб қолгач (♫)

Бугунги меҳмонимиз – ўзини дарёга ўхшатган шоира Ойдин Соипованинг ижодига ошно бўлинг. Ойдин  Соипова 1973 йил 7 сентябрда Ўш вилояти, Қорасув туманининг Наримон қишлоғида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Отаси шифокор, онаси ҳисобчи бўлиб ишлаган. Оилада тўрт фарзанднинг тўнғичи. 2009 йилда Қирғизистон Республикаси матбуот тарихида ўзбек тилида илк нашр қилинган «Ойдин» адабий-маърифий, ижтимоий журнали асосчиси ва Batafsil o`qing »

ЎШНИНГ БАЪЗИ КЎЧА ВА МАҲАЛЛАЛАРИ 29-СУҲБАТ

Ўтган аср бошида Ўшнинг Янги шаҳар (Европаликлар) қисмида 140 хонадон бўлиб, Эски шаҳарда эса 6300дан ортиқ ҳовли мавжуд эди. Ўшда ХХ аср бошида 47179 нафар аҳоли яшаган, деб кўрсатилади статистик маълумотномаларда. Уларнинг 43760 нафари (93 фоиз) ўзбек, 1113 нафари (2,3 фоиз) ўрис, 1000 нафари (2 фоиз) қирғиз, 135 нафари дунган, 82 нафари эса татарлар бўлган. Batafsil o`qing »

ОБИҲАЁТ ТОМИРЛАРИ 28-СУҲБАТ

Ўш шаҳри ва унинг атрофларидаги аҳоли масканларининг тарихи ҳақида гап кетар экан, бу жойларда ҳаёт барқ уришининг биринчи шарти бўлган сув йўлларига тўхталиб ўтиш жоиз. Масалан, Оқбура дарёси йиллар ва асрлар давомида ўзанидаги тупроқ ва тошларни ювиб, қуйига оқизиши натижасида сатҳи пасайиб борган экан, шаҳар аҳолиси дастлаб ўз масканларини сув келиши учун қулайроқ бўлган жойларга Batafsil o`qing »

ШЕЪР ЎҚИШНИ БИЛАСИЗМИ?

     Бизда ялангбошлик илгари номаъқул иш саналган, уламолар олдида дўппи кийиб ўтириш ҳамиша одоб белгиси бўлган. Аммо христианларда ёши улуғ одам қошида, поп ва бошқа черков хизматчилари, амалдорлар олдида бош кийими ечиб, ҳурмат изҳор қилинган. Шу сабабли барча мактаб ва бошқа таълим даргоҳларида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бошяланг ўтириши мажбурий эди. Ҳозир аста-секинлик билан Batafsil o`qing »

ТУРСУНОЙ КИМ ЭДИ?

  Шундай одамлар борки, улар сиз ҳеч кимдан эшитмаган, ғаройиб топилма каби қадрли бўлган гапларни сўзлаб беришади. Афсуски, улар айтган нарсаларнинг кўпи ёзиб олинмайди, бир-икки одам эшитади-ю, шу билан унутилиб кетиши ҳам мумкин. Кекса ўзбек журналисти Ҳамиджон ака Султонов бундан ўн йилча аввал бир суҳбатда менга шоир Уйғуннинг бир мувашшаҳи ҳақида гапириб берган эди. Шундоқки, Batafsil o`qing »